«Аёллар» ва «Ёшлар» дафтари шакллантирилиши бўйича йиғилиш ўтказилди

«Аёллар» ва «Ёшлар» дафтари шакллантирилиши бўйича йиғилиш ўтказилди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатларни шакллантириш бўйича туман ҳокими Ботир Тоғаев, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда ижтимоий соҳа масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ишсиз ёшлар ва боқувчисиз хотин-қизлар рўйхатини шакллантиришда эътибор бериладиган масалалар тўғрисида маълумот берилди.