
А-308 автомобиль йўлининг таъмирланиши
А-308 автомобиль йўлининг “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғини билан боғловчи ички йўли туман ҳокими Ботир Тоғаев таклифига кўра Санжар Қаюмов раҳбарлигидаги “YANGI HAMKOR DAVR” масъулияти чекланган жамияти томонидан таъмирланмоқда.
Қамаши туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Ш.Алмардоновдан олинган маълумотларга кўра, ушбу ҳудуддаги тор ва сўқмоқ бўлган 1 километрдан ошиқ тупроқ йўл тадбиркор ҳомийлигида кенгайтирилиб, қум-шағал ётқизиш ишлари олиб борилаяпти.