Болажонларга Президент совғаси етказилди

Болажонларга Президент совғаси етказилди

Бугун Қамаши туманида ота-она қаровисиз қолган 3–15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига Янги йил байрами арафасида бериладиган «Президент совғаси» етказилди.

Туман ҳокими Ботир Тоғаев 1 сектор ҳудудидаги ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига «Президент совғаси»ни топширди

-Фарзандларимиз давлатимиз қарамоғида эканлигини билишлари керак, – деди Ботир Тоғаев. Уларнинг яхши билим олиб олий маълумотли бўлиши ва ҳаётда ўз ўрнини топиши учун туман ҳокими сифатида ўзимни жавобгар деб биламан. Улар бизнинг доимий эътиборимизда бўлади. Кириб келаётган янги йил барчамизга қутлуғ бўлсин.

Туманда 21 нафар болажонларга “Президент совғаси” сектор раҳбарлари томонидан етказилди. Шунингдек, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Президент совғаси” вилоят ҳокими иштирокида 31 декабрь куни топширилади.