Ботир Тоғаевнинг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Ботир Тоғаевнинг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Ҳар бир мустақил давлатнинг дунёга танилишида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор.

18 ноябрь Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинган кун. Ушбу сана муносабати билан Қамаши тумани ҳокими туман аҳлига байрам табригини йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи – бу мустақиллик, истиқлол ва озодлик, обод ва фаровон ҳаётимиз рамзи, шу муқаддас Ватанда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ифтихори.

Давлат байроғи ёшларни она Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат, мардлик ва жасорат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Давлат байроғини асраш – бу Ватанни кўз қорачиғидай асраш, уни ҳимоя қилиш билан баробар.

Миллий рамзимиз, ғуруримиз тимсоли бўлган давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни, хусусан туманимиз аҳолисини самимий қутлайман!

Фахримиз ва ифтихоримиз бўлган муқаддас байроғимиз тинч юртимизнинг мусаффо осмонида юксакда ҳилпирайверсин!

Байрам муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Ботир Тоғаев, Қамаши тумани ҳокими.