Ботир Тоғаевнинг тадбиркорлар билан учрашувида “Асаларичилик» кластери ташкил қилиш таклифи берилди

Ботир Тоғаевнинг тадбиркорлар билан учрашувида “Асаларичилик» кластери ташкил қилиш таклифи берилди

Бугун Қамаши тумани ҳокимининг “Савсантепа” маҳалласида аҳоли вакиллари билан учрашувида 30 йилдан буён асаларичилик йўналишида даромад топаётган Эркин Бобоқулов ҳудудда “Асаларичилик» кластерини ташкил қилиш таклифини билдирди.

Шаҳрисабз туманидан бўлган тадбиркор кўчма асаларичилик билан даромад топиб келмоқда.

-Асаларичилик ота касбим, – дейди тадбиркор Э.Бобоқулов. Қамаши туманининг табиати асаларичилик ривожи учун қулай ҳисобланади. Меҳнатга қараб даромад ҳам келади. Жорий мавсумда 120 миллион сўм даромад қилдик. Асаларичилик йўналишида тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқароларни барча зарур жиҳозлар билан таъминлашимиз мумкин. Шунингдек, боқиш учун тавсияларни онлайн тарзда бериб бориш имкониятимиз бор.