БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

БОТУЛИЗМҚАНДАЙ КАСАЛЛИК ?

Заҳарли ва касаллик қўзғатувчи бўлган, озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганда пайдо бўлувчи, организм интоксикацияси, марказий ва вегитатив асаб системасини заҳарловчи оғир юқумли касалликдир.

“Ботулизм” қўзғатувчиси тупроқда бўлиб, сув, мева-сабзавотлар орқали озиқ-овқат маҳсулотларига тушади. “Ботулизм” микробининг вегитатив формалари 2-5 минут давомида қайнатилганда ўлади, спора формалари эса 1.5-2 соатгача қайнатишга ҳам чидайди. “Ботулизм” микроблари консерваланган сабзавот маҳсулотлари, колбаса, балиқнинг катта бўлаклари ичида кўпаяди ва токсин (заҳар) ҳосил қилади.

“Ботулизм” микробининг асосий манбаи иссиқ қонли хайвонлар ҳисобланади, улар ичакларидаги микробни ташқи муҳитга ахлати билан ажратади. Касаллик микроблари ва токсинлари одамларга сифатсиз тайёрланган консерва маҳсулотлари, колбаса, дудланган балиқ орқали ўтади.

“Ботулизм” касаллигининг токсини (заҳари) биринчи навбатда энг сезгир аъзо асаб тизимини зарарлайди.

Касаллик   белгилари: Касаллик сифатсиз тайёрланган консерва маҳсулотлари истеъмолидан бир неча соат ўтгандан кейин ёки  2-5 кундан кейин ҳам бошланиши мумкин. Кучли чанқаш, қорин дам бўлиши, ич келмай қолади, ичакда фалажлик юзага келади, томоқда тиқилиш, ютинганда оғриқ, овоз, бўғилиши, кўз олдида “туман” пайдо бўлади, нарсалар қўшалоқ кўринади, ёзувни ўқий олмайди. Икки томонлама қовоқ осилиб тушади ва хоказо. Бундай ҳолатлар кузатилса, тезликда тиббиёт ходимига учрашиш шарт.

БОТУЛИЗМ” БИЛАН КАСАЛЛАНМАСЛИК  УЧУН НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК ?

Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини сифатли, етарли даражада қайнатиб тайёрлаш керак !

Сертификатсиз, яъни ҳужжати йўқ, консерва маҳсулотларини олмаслик ва истеъмол қилмаслик !

Тиниқлиги ўзгарган, қопқоғи шишиб “Бомбаж” чиққан консерва маҳсулотларини сотмаслик, олмаслик ва истеъмол қилмаслик керак !

Қамаши туман санитария- эпидемиологик  ва

жамоат саломатлиги хизмати