
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди
3-сеетор, туман Ички ишлар бўлимининг ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маъсул ходими Миржалилов Неъматулла Қодирович, вилоят Бандлик бош бошқармаси ўринбосари Амиров Мансур, вилоят Миграция ходимлари, туман Ёшлар агентлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ҳунармандлар уюшмаси, тижорат банклари ва бошқа тегишли корхона, ташкилотлар билан ҳамкорлигида иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, хотин-қизлар ва мигрантларни ишга жойлашишига кўмаклашиш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш мақсадида 2023 йилнинг 3 февраль куни “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасига иш билан банд бўлмаган ёшлар ва хотин қизлар ва бошқалар таклиф этилдилар.
Меҳнат ярмаркасига тумандаги 100 дан ошиқ корхона, ташкилот, муассаса, ҳунармандлар ва тадбиркорлар қатнашди.
Қамаши Текстил МЧЖда 100 та, Муродали Фарм Текстил МЧЖда 50 та, Турсунов Мухаммадали Тулқинович МЧЖда 33 та, Тиббиёт бирлашмасида 2 та, Сил касалликларга қарши кураш диспанцери 1 та, Қишлоқ хўжалик бўлимида 4 та, 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби 5 та, 23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби 8 та, Қамаши туманидаги Давлат Ўрмон хўжалигида 1 та, Ободонлаштириш бошқармасида 2 та ва Ҳалқ таълими тизимидаги мактабларда 100 дан ошиқ бўш иш ўринлари намойиш этилди.
Меҳнат ярмаркасида 100 дан ошиқ иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашдилар, шундан жами 62 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларга ишга жойлашишига жалб этилди, шундан 49 нафари хотин-қизларни ташкил этади.
Жумладан:
меҳнат ярмаркасида 3-сектор ҳудудида яшовчи жами 62 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларга ишлар таклиф этилиб, шундан 2 нафари Ободонлаштириш бошқармасига, 1 нафари 6-сонли Мусиқа ва санъат мактабига, 1 нафари Педагогика коллежига, 1 нафари 17-сонли Мактабгача таълим ташкилотига, 1 нафари Пахтаобод МФЙга ва 46 нафари Қамаши Текстил МЧЖга ишга жойлашишига кўмаклашилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2017 йилдаги 799-сонли қарори асосида мавсумий вақтинчалик ободонлаштириш ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ишлашлари мумкинлиги, касбга қайта ўқишга жалб этилиши ва Тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиб тадбиркорликбилан шуғулланишлари ва бошқа масалалар бўйича ярмарка иштирокчиларига маслаҳатлар берилди.
Давлат хизматлари маркази мутахассислари тадбиркорлик фаолиятини очиш ва юритиш ҳамда кредит олиш истаги бўлган фуқароларга рўйхатдан ўтиш, кредитлар олиш ва бошқа масалалар бўйича тушунчалар бериб суҳбатлашдилар.
Шу куни ёшлар учун тумандаги намунали саноат корхоналарининг маҳсулотлари, ҳунармандлар уюшмасининг аъзоларининг ва тадбиркор аёлларнинг ишлаб чиқариш ижодий кўргазмалари, миллий услубда тайёрланган тикувчилик, каштачилик, зардўзлик, дўппидўзлик махсулотлари кўргазмалари ташкил этилди. Айни пайтда Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган ёшлар ижтимоий хизмат маркази томонидан марказда ташкил этилган бепул ҳунар ўрганиш ўқув курслари ҳақида маълумот берилди. Ярмаркадан марказ аъзолари томонидан тайёрланган турли кўргазмалар ҳам ўрин олди. Бу ўз навбатида иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Қамаши туман АБКМ директори А.Авлаев