Бўш иш ўринлари

Бўш иш ўринлари

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани марказий аппаратидаги вакант лавозимларга танлов қилинди

Қамаши тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирликнинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

– Қамаши тумани ҳокимининг ёрдамчиси;

– Қамаши тумани ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассис.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан (http://vacancy.argos.uz/) рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Вакант лавозимларга қўйиладиган малака талаблари

1.Қамаши тумани ҳокими ёрдамчиси вазифасига топширадиган номзодлар олий маълумотли, юридик ёки иқтисодий мутахассисликка эга бўлиши, Давлат органлари ва тизим ташкилотларида камида 2 йил иш стажига эга бўлиши, ўзбек ва рус тилларини биладиган, ахборот-коммуникация техналогияларини юқори даражада биладиган, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини яхши билиши, меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши керак.

2.Қамаши тумани ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассис вазифасига топширадиган номзодлар олий маълумотли, ҳуқуқшунослик мутахассислигини эгаллаган булиши шарт, ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш бўйича камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши керак. Компьютер ва интернет тармоқларидан мустақил ишлай олиши шарт. Ушбу лавозимга меҳнат қонунчилиги, меҳнат мухофазаси-техника ва ёнғин хавфсизлиги, одоб-ахлоқ қоидалари, ишлаб чиқариш санитария қоидалари, жамоа шартномаси ва ички меҳнат тартиб қоидалари, коррупцияга қарши кураш қоидаларига риоя эта билиши талаб этилади. Рус тилини билиши шарт (инглиз тили устуворлик килади).