Вилоят ИИБ бошлиғи Қамашида ёшлар билан учрашди

Вилоят ИИБ бошлиғи Қамашида ёшлар билан учрашди

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Сатволдиев томонидан Қамаши туманида ёшлар ва аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди.

Унда туманда яшовчи 30 нафарга яқин ёшларнинг кредит ажратиш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш ва бошқа масалалари юзасидан муаммолари тингланди.

Учрашувда келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши бўйича тегишли мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси вилоят ИИБ бошлиғи томонидан назоратга олинди.