“Вилоят прокурор кубоги”нинг туман босқичи ўтказилди

“Вилоят прокурор кубоги”нинг туман босқичи ўтказилди

Қамаши туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида кураш спорт тури бўйича 2005-2004-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Вилоят прокурор кубоги” мусобақасининг Қамаши тумани саралаш босқичи ўтказилди.

Мусобақада иштирок этган ўсмирлар 60-71-83 кг. вазнлар тоифасида кураш гиламида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Шиддатли ва қизиқарли баҳсларга бой бўлган мусобақада вилоят босқичи йўлламасини қўлга киритган спортчилар номи маълум бўлди.

Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан совғалар билан тақдирланди.