
Давлат ташкилотлари ОАВлар билан ҳам тўғридан-тўғри шартнома тузишлари мумкин
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори билан “Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйҳати” тасдиқланган.
Бу рўйҳатга киритилган товарлар, ишлар ва хизматларни давлат ташкилотлари (вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат идоралари ва давлат корхоналари), биржа, танлов ёки тендер савдоларисиз, тўғридан-тўғри сотиб олишлари ёки буюртма қилишлари мумкин.
Рўйҳатнинг 12-бандида тўғридан-тўғри шартнома тузилиши мумкин бўлган хизматларга:
➖Оммавий ахборот воситаларида матбуот анжумани, брифинг, мавзули телекўрсатув ва бошқа тадбирларни ўтказиш, реклама жойлаштириш, мақола чоп этиш ҳам киритилган.
Демак, давлат органлари ва давлат ташкилотлари истаган ОАВлар, у ҳох босма бўлсин, ҳох электрон портал шаклда, тўғридан-тўғри шартнома тузиб, бемалол ишлашлари мумкин.
Ушбу Қарорга мувофиқ Қамаши тумани ҳокимлиги туманда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида nasafnews.uz сайти билан шартнома тузган.