
Жамоамиз чорак финалда чемпионат мезбонларига қарши ўйнайди
Гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди
Жиззах вилоятида 2004, 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган БЎСМ вa ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида Футзал бўйича “Спорт мактаблари футбол лигаси” Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда 2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги баҳсларнинг гуруҳ босқичи якунланди. Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилаётган Фахриддин Чориев мураббийлигидаги футзал жамоамиз гуруҳ босқичида иккинчи бўлиб, кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди.
Бугун Сирдарё вилояти жамоаси билан бўлган ўйинда жамоамиз 3-1 ҳисобида ғалабага эришди.