Зойир Мирзаев “Лангар ота” зиёратгоҳига борди

Зойир Мирзаев “Лангар ота” зиёратгоҳига борди

Вилоят ҳокими Қамаши туманидаги “Лангар ота” зиёратгоҳига ташриф буюрди.

Зиёратгоҳда жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Яратгандан юртимиз тинч бўлиши, 2021 йилнинг барокатли ва бошланган ишларнинг самарали бўлиши сўралди.

Зойир Мирзаев зиёратгоҳда бошланган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Зиёратгоҳда манзарали дарахтлар сонини кўпайтириш, йўлак атрофига райҳон ўсимлигини экиш, зиёратгоҳнинг тунги кўринишини гўзаллаштириш учун ёритиш мосламалар ўрнатиш ва қурилиш ишларидаги айрим камчиликларга тузатиш киритиш бўйича кўрсатмалар берди.