
Зойир Мирзаев Хитойда бошланган халқаро ярмарка очилишида иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикасининг Ичан шаҳрида цитрус мевалар савдоси бўйича ўтказилаётган халқаро ярмарка очилишида «ZOOM» орқали иштирок этиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан нутқ сўзлади.
Таъкидланишича, жорий йилда лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган Президентимиз қарори қабул қилиниб, Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил қилинди.
Вилоятда 136 гектар лимонзорлар мавжуд бўлиб, мазкур қарор билан вилоятнинг 7 та (Чироқчи, Ғузор, Қамаши, Қарши, Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ) туманлари лимон етиштиришга ихтисослаштирилди ва жорий йилда ушбу туманларда 201 гектар майдонда янгидан лимонзорлар барпо қилинмоқда. Бундан ташқари, Миришкор туманида Осиё тараққиёт банки кредит ленияси ҳисобига 80 гектар майдонда лимонзор ташкил этилмоқда.