Байрам билан қутлаш ва совғаларни топшириш учун туман ҳокими Ботир Тоғаев, туман ҳокими ўринбосари Шавкат Бекмурзаев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Нормўмин Имомов нуроний отахонлар хонадонида бўлишди. Яқинлашиб келаётган йилнинг барокатли бўлиши мақсадида мўътабар отахонларимизнинг дуолари олинди.