
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАНМОҚДА
Мамлакатимизда барча соҳада бўлгани каби, интеллектуал мулк ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумалан, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-749-сонли Қонуни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун ҳужжати билан амалдаги бир қатор нормативларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги 1062-ХII-сонли Қонуни VI1 бўлим билан тўлдирилди.
Ушбу ўзгаришларга кўра, саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик асослари белгиланди.
Хусусан, тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.
Патент эгасининг аризаси асосида Агентлик саноат мулки объектларидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини текширишни амалга оширади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишувга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган текширувлар асосида Агентлик томонидан солинади. Бунда текширув давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча Агентликнинг ва ҳуқуқбузар юридик шахснинг мансабдор шахслари томонидан имзоланади.
Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, Агентликнинг мансабдор шахси ушбу фактни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак.
Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
Шунингдек, мазкур қонун билан жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати ва уни ҳуқуқбузарга юбориш тартиби ҳам белгиланган.
Унга кўра, жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентлик ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу Қонун 331-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорларда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.
Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, Агентлик жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида беради.
Ҳуқуқбузар Агентликнинг жарима солиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилишга ҳақли эканлиги белгиланди.
Шу каби, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги 267-II-сонли Қонунига ҳам қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, қуйидаги мазмундаги 371-модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, товар белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир турдаги товарлар учун белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.
Ҳуқуқ эгасининг аризаси асосида Агентлик товар белгисидан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини текширишни амалга оширади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишувга кўра қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган текширувлар асосида Агентлик томонидан солинади. Бунда текширув давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча Агентликнинг ва ҳуқуқбузар юридик шахснинг (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.
Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, Агентликнинг мансабдор шахси ушбу фактни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак.
Жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентлик ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорларда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.
Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, Агентлик жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида беради.
Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
Ҳуқуқбузар Агентликнинг жарима солиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилди.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши келгусида интеллектуал мулк ҳуқуқи обьектларини ҳимоясини кафолатлаш ҳамда унинг мулкдорлари ҳуқуқларини таъминлашига умид қилинади.
Н.Хўжақулов, Ғузор туманлараро иқтисодий суди раиси