Ички истеъмол бозори учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захира қилинмоқда

Ички истеъмол бозори учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захира қилинмоқда

Қамаши туманида 2022/2023 йил қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида ички истеъмол бозори учун жами 1652 тонна захира ғамлаш режалаштирилган. Шундан 850 тоннасини картошка, 156 тоннасини пиёз, 456 тоннасини сабзи, 190 тоннасини гуруч маҳсулотлари ташкил этади.

Ҳозирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари, туман сектор раҳбарлари тумандаги хўжалик юритувчи субъектлар ва фермер хўжаликлари омборларида мавжуд захираларнинг жамғарилганлигини кўздан кечирмоқда.