Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир

Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир

“Ўзбекистон Республикасида конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг ўрни”  мавзусида ўқитувчи ходимлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. Маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакилларининг мамлакатимиз Конституциясига ӯзгартиришлар ва янгиланишлар киритиш борасидаги фикр ва  ташаббуслари тингланган тадбирда депутат А.Холмирзаев маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда, айниқса сиёсий-ижтимоий жараёнларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозимлиги баробарида конституциявий ислоҳотларни ҳам ўта долзарб масала  экани амалдаги Конституция мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келди. Лекин замон шиддат билан ўзгараяпти. Шундай экан асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талаби эканлиги қайд этилди. Зотан, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берди, “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил устувор бўлди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDeP фаолларининг ўз ўрни ва юксак масъулияти борлигини, мазкур жараёнда улар ҳам фойдали таклифлари билан фаол иштирок этишлари ва ҳудудларда бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришлари зарурлигини тингловчилар онгига етказиш, улар саводхонликларини оширишдан иборат бўлди.

Асосий қонунимиз билан боғлиқ ислоҳотларга аҳолининг кенг қатламларини жалб этиш, фуқаролар ўз таклифларини оғзаки, ёзма ва электрон шаклда миллий комиссияга бемалол, эркин етказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу мақсадда интернетда махсус платформа, телеграм ижтимоий тармоғида мурожаат боти ишга туширилади. Таклифлар маҳалла (қишлоқ овул) фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари Кенгашлари ҳамда почта орқали ҳам йиғилади ва ҳар бир фаол фуқарога ташаккур билдирилган ҳолда жавоб қайтарилади. Ички гуруҳлар таклифларни умумлаштириб, миллий комиссияга тақдим этиб боради.

Учрашувнинг таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш қисмида Конституцияда белгиланган масалалар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар олинди.

Давра суҳбати қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди.

O`zLiDeP Қамаши туман Кенгаши

аппарат раҳбари                                                             К.Шодмонов