Лангар сув омборида аҳолининг хавотирланишига сабаб бўладиган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ

Лангар сув омборида аҳолининг хавотирланишига сабаб бўладиган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ

Лангар сув омбори 1974 йилда бунёд этилган. Ҳозирги кунга келиб сув омбор ўзида 4 миллион куб метр сув сақлаш имкониятига эга.

Сув омборининг ҳозирги ҳолати тўғрисида Лангар сув омбори раҳбари Абдувайит Суллиев фикрларини ўргандик.

Яқинда ёғган ёмғир ва сел келиши сабабли сув ҳавзасига 3,5 миллион сув сақланмоқда. Бундан аҳоли орасида ноўрин хавотирланиш юзага келмоқда. Ушбу сув ҳавза сел сувларини сақлашини ҳисобга олиб, лойқаланиш бўлиши табиий ҳолат. Фаолиятимиз давомида сув чиқиш жойларида лойқаларни ювиш ишларини кўп маротаба ўтказиб келамиз. Ҳозир ҳам мутахассислар иштирокида 2 та махсус машина ёрдамида сув ҳавзанинг секундига 20 метр куб сув чиқадиган йўналишида лойқа тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Шуни айтишим керакки, сув ҳавзада фақулодда ҳолатларда секундига 206 метр куб сув чиқара оладиган иншоотимиз ҳам бор. Ҳозир тўпланган сув эса нормал ҳолат ҳисобланади.

Мутахассис сифатида шуни айтишим керакки, ҳозирда сув омборда аҳолининг хавотирланишига сабаб бўладиган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ.