Қамаши тумани мактабгача таълим бўлими томонидан таълим сифатини оширишига бағишланган семинар ташкил қилинди.
7 ДМТТ ташкил қилинган семинарда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари, тарбиячилари ва жисмоний тарбия йўриқчилари иштирок этди.
Семинарда мактабгача таълим ташкилотининг бир кунлик иш фаолиятини самарали ўтказиш ва ходимларнинг касб маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тарбиячи ҳар куни ўқиб-ўрганиши, ўз устида ишлаши ва маданиятли бўлиши борасида тавсиялар берилди.