МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

14 январь – “Ватан химоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Ботир Тоғаев иштирок этиб, тумандошларимизни байрам билан табриклади.

– Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барчани самимий муборакбод этаман, – деди туман ҳокими. – Сизларга Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишдек шарафли вазифани адо этишда мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат, оилангизга файз-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилайман.

Тадбирда байрам муносабати билан туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари қутланди. Шундан сўнг, туман маданият бўлими томонидан ташкиллаштирилган байрам концерти намойиш қилинди..