“Маҳаллабай” ишлаш тизими ҳаётга татбиқ этилмоқда

“Маҳаллабай” ишлаш тизими ҳаётга татбиқ этилмоқда

Қамаши туманида “маҳаллабай” ишлаш тизимига мувофиқ 4 та секторнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг малакали ходимларидан иборат бошқарув офислари ташкил этилди.

Маҳаллаларга тижорат банкларининг масъул ходимларидан иборат доимий вакил бириктирилди. Улар маҳалла раислари билан бирга хонадонлардаги аҳволни, ишсизлар сони, уларнинг қизиқишлари, ҳудуднинг “ўсиш нуқталари”, мавжуд тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш масалаларини ўрганмоқда.

Ушбу ўрганишлар чоғида ишлаб чиқилган таклифлар иккинчи босқичда ҳар бир сектор қошида иқтисодий комплекс ходимларидан тузиладиган бошқарув офисларига бериб борилади ва “Йўл харитаси” тайёрланади.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида ташкил қилинган мувофиқлаштирувчи гуруҳ ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаб, унинг ижроси бўйича ҳар чоракда маҳаллий кенгашларга ҳисобот беради.

Мамлакатимизда уч бўғинли “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ҳудудларнинг “йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда, – дейди туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Рустам Ғофуров. Мазкур жараёнларга тегишли ташкилотлар ходимлари жалб қилинган. Туманимизда ҳам “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, “маҳаллабай” ишлаш тизимига масъулиятсиз ёндошаётган ташкилотлар ҳам борлиги ачинарли. Бу борада туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарига мазкур жараёнларга бефарқ муносабат бўлаётганлиги учун огоҳлантириш берилди.