
Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Qamashi TV телеграм каналида Оқгузар маҳалласи Исломобод кўчасининг ёғингарчилик вақтидаги ҳолати танқид остига олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаров қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилда туманда оғир тоифага киритилган 10 та маҳаллада тупроқ йўлларга тош-шағал қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган долзарб муаммоларни ҳал қилиш мақсадида тумандаги техникаларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча 26 км ортиқ йўлларга тош шағал қопламаси ётқизилди. Хусусан, Оқгузар маҳалласида ҳам ушбу дастурга кўра 1 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди. Бу жараён давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25-октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорга асосан туманда бир қатор ободонлаштириш ишлари олиб борилади.
Оқгузар маҳалласининг 1,5 км тупроқ йўллари шағаллаштирилиши белгиланган. Ушбу дастур орқали ушбу кўча ва маҳалланинг бошқа тупроқ кўчаларида ҳам тош-шағал қопламаси ётқизиши ишлари олиб борилади.