Маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

Маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

Юртимизда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш ва аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида тупроқ йўлларга тош-шағал қопламаси ётқизиш, ободонлаштириш, газ, электр ва сув таъминотини яхшилаш, ижтимоий биноларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қамаши туманида ҳам қабул қилинган дастурларга кўра маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари олиб бориляпти. Хусусан, тупроқ йўлларга тош-шағал қопламаси ётқизилмоқда. 2022 йил шу даврига қадар туманда 100 километрдан ошиқ йўллар шағаллаштирилди. Бунда яқин карьерлардан фойдаланилди. Бобуртепа маҳалласи Пасттол қишлоғида жойлашган карьердан ҳам айнан тумандаги маҳаллалар ҳудиди йўлларини шағаллатиришда фойдаланилмоқда.

Шу кунларда Қишлиқ маҳалласининг 18 километрга яқин тупроқ йўлларини шағаллаштириш  мақсадида ҳам ушбу карьердан фойдаланилди. Бу ҳолатдан қишлоқ аҳолиси норози бўлиб, ижтимоий тармоқларда мурожаат йўллашди.

Ижтимомий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган аҳолининг мурожаати ўрганилган ҳолда, карьер атрофида муҳофаза зонаси белгиланади ва аҳолининг хавфсизлиги таъминланади.