
Момохол Элмуродованинг навбатдаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Ёзувчилик касб-ҳунар ёки машғулот эмас. Ёзувчилик – қисматдир. Баъзи сўзларни, уларнинг оҳангини илғаш баробарида сўзларнинг дастлабки маъносини топамиз. Ҳақиқатан ҳам ёзувчи ўз юрагининг овози. Эътиқод ва виждон овози келажакда ҳақиқий ёзувчини бачкигул сингари яшашга қўймайди, қалбини тўлдириб турган турфа хил фикр ва туйғуларни одамларга ҳотамтойлик билан улашишга мажбур этади. Айнан Момохол Элмуродованинг ижодида бу нарсалар яққол сезилади.

Момохол Элмуродованинг “Муҳаббатнинг сеҳрли найи” номи остидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Темурпўлат Тиллаев, Лола Саодатова, Ўрол Бойқобилов, Ражаб Турдиев, Бердиқобил Худойқулов, Дилором Бойирова, Эштўхтар Элмуродов ва бошқа ёш ижодкорлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Лола Саодатова Мени адабиётга муҳаббат қўйишимнинг асосий сабабчиларидан бири устозим Момохол Элмуродовадир. У кишининг дарсларини интиқлик билан кутар эдик.


Бир куни мактаб ҳовлисида йиғилиш бўлди. Бу йиғилишда энг кўп китоб ўқиган ўқувчиларни тақдирлашаётган экан кутилмаган мени исмим айтилди бироз довдираб ҳам қолдим. Бу йиғилишда энг кўп китоб ўқиган намунали ўқувчи сифатида устозим мени кўрсатди. Шу-шу китоблар мени оламимга айланди.
Китоб тақдимотида шоиранинг шеърлари қўшиқ қилиб куйланди. Йиғилган китоб ошноларига Момохол Элмуродованинг китоблари тарқатилди.
Мухлиса Тоғаева, Қорақолпоғистон Давлат университети талабаси






