Муносабат

Қамаши туманида ишчи гуруҳ томонидан мактаблар фаолияти ўрганилмоқда

Қамаши туман халқ таълими бўлими тасарруфида 96 та умумтаълим мактаби, “Баркамол авлод” болалар маркази, жами 97 та таълим муассасаси фаолият кўрсатади.

Умумтаълим мактабларида 2196 та синф комплектида 52291 нафар ўқувчи ёшларга 4497 нафар педагог кадрлар таълим-тарбия бериб келмоқда.

Тумандаги 25 та  мактабда спорт зал йўқ, навбатлилик 1.8 коэффицентдан юқори бўлган мактаблар сони 7 тани ташкил қилади.

Шу кунга қадар тумандаги мактаблар ҳолати ўрганилган бўлиб,  20 та мактаб биноси таъмирга муҳтожлиги аниқланган. Ушбу мактабларни таъмирлаш бўйича таклиф берилган. Шундан 2023 йилда 2 та мактаб 27 ва 64 мактаблар инвестиция дастурига тушган. Шунингдек, маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳам мактаблар таъмири учун маблағ ажратиб келинади.

Қамаши туманида вазирлик ва идоралар раҳбар ходимлари томонидан ўрганиш ишлари якунига кўра таъмирга муҳтож мактабларни таъмирлаш йўл харитаси тузилади.