#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Қамаши туманидан ўтган ҳудудидаги эскирган бекатлар тўғрисидаги видео лавҳа муҳокамаларга сабаб бўлди.
М-39 автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти ҳудудидаги қисми Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси балансида ҳисобланади. Ушбу йўлда жойлашган бекатлар ҳам бевосита унитар корхонага қарашли.
Видео мурожаатда келтирилгандек, ушбу йўлдаги бекатлар маънан эскирган. Уларнинг аксарияти ҳозирда аҳоли яшаш пунктига тўғри келмайди ва аҳоли томонидан фойдаланилмасдан келмоқда. Унитар корхона билан келишилган ҳолда аҳоли фойдаланилмасдан келаётган бекатлар бузиб ташланади.
Шунингдек, аҳоли пунктида жойлашган бекатлар янгиланиши учун тадбиркорларга таклиф қилинади.