Муносабат
2023 йилнинг биринчи мавсумида 5138 та овоз тўплаб, Бадахшон қишлоғида пиёдалар йўлаги қуриш лойиҳаси ғолиблар қаторидан жой олган. Ҳозирда ишлар бошланмаётганлиги сабабли аҳоли вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллашган.
Мазкур лойиҳани молиялаштириш бўйича туман Кенгаши Қарори қабул қилинган бўлиб, буюртмачи ташкилот тендерга чиқармаётганлиги маълум бўлди.
2023 йилнинг 27 апрель санасида “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш, ғолиб деб топиши ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармасида”ги маблағларни мазкур тадбирларни йўналтириш тўғрисида”ги Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгашининг қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга биноан Бадахшон маҳалласида йўлак қуриш учун 1,2 млрд сўм маблағ молиялаштирилган.
Ушбу лойиҳани тендер савдоларига чиқариш буюртмачи ташкилот Қашқадарё вилоят инжиринг компанияси томонидан амалга оширилади.