Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида ” ги ПҚ-5072-сон қарорига асосан 2023-йил 2-мавсум учун жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ғолиб деб топилган тадбирларни  молиялаштириш учун туман маҳаллий бюджети параметри доирасида 7657.0 млн.сўм ҳамда Қамаши туман маҳаллий бюджетиниг 2-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан 782.8 млн.сўм жами 8439.8 млн.сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига ўтказиб бериш белгиланган.

Туман ҳокимлиги хузурида ташкил этилган “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасида 2023-йил 1 август ҳолатига 1402.8 млн сўм қолдиқ мавжуд бўлиб ҳозирги кунда 4045.0 млн сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобхонаси томонидан “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига ўтказиб берилган, натижада 2023-йил 12 сентябр ҳолатига жамғармада 5547.8 млн сўм маблағ мавжуд.

Туман маҳаллий бюджети ижроси жараёнида 1- навбатда 1-гуруҳ тўловлари, шу жумладан ижтимоий нафақа пуллари кетма-кет молиялаштириб берилганлиги натижасида вилоят маҳаллий бюджет ҳисоб рақамида маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли 2023-йил 12- сентябр ҳолатига 4294.8 млн сўм маблағ туман ҳокимлиги хузуридаги “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига ўтказиб берилмасдан турибди. Ушбу жамғармага ўтказиб берилмаган маблағлар 2023-йил 13-14-сентябр банк иш куни давомида вилоят маҳаллий бюджетидан маблағлар жалб этилган ҳолда туман ҳокимлиги ҳисобхонаси томонидан тўлиғича туман ҳокимлиги хузуридаги “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига ўтказиб берилиши ва 2023-йил 2-мавсум учун жамоатчилик фикри асосида ғолиб топилган тадбирларни молиялаштириш учун жами 9842.6 млн сўм маблағ сарфлаш имкони мавжудлигини маълум қиламиз.

Қамаши тумани иқтисодиёт ва молия бўлими