Муносабат

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Қорасув маҳалласи Ором кўчасида ёғингарчилик вақтида сув тўпланиб, аҳолига ноқулайлик туғдираётганлиги юзасидан фуқаролар мурожаати эълон қилинди.

Ушбу ҳолат ўрганилганда, Ором кўчасига тош-шағал қопламаси ётқизилганлиги, кўчанинг маълум бир қисмида чуқурликлар пайдо бўлиб, сув тўпланиб қолиши маълум бўлди. Ушбу ҳолатни бартарф қилиш чоралари белгиланди ва сув тўпланиб қолишини олдини олиш учун аҳолига ҳашар йўли билан ариқ қазиш кераклиги тушунтирилди.