Муносабат

Муносабат

Қамаши тумани Оқрабод маҳалла фуқаролар йиғини ички йўлларининг таъмирга муҳтож бўлиб қолганлиги тўғрисида берилган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Жорий йилда Қамаши туманида ижтимоий-иқтисодий муаммолари энг кўп бўлган 8 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида ишлар амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирга қадар Обод, Истиқбол, Ойнакўл маҳалласида тупроқ йўлларга тош тўкиш, электр, сув, газ таъминотини яхшилаш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш каби вазифалар амалга оширилмоқда.

Шу қаторда туманда аҳоли фойдаланишида бўлган 400 километрдан ошиқ тупроқ йўлларга тош тўкиш ишлари устувор вазифа қилиб белгиланган. Блогер томонидан Оқрабод аҳолисининг муаммоларини ўрганилиши давомида туман ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаров  ҳудудда бўлиб, йўл масаласида туман ҳокимлиги режалари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, блогер ва аҳоли вакиллари билан туман ҳокими ва прокурори суҳбатлашиб ҳолат юзасидан фикрларини билдирди. Унга кўра туман ички йўлларини таъмирлаш учун ташаббусли бюджет жараёнига пул ажратилганлиги ва аҳолининг кўп овоз йиғган ҳолда ушбу йўлларни таъмирланишига маблағ ажратилиши тушунтирилди. Шу қаторда режага қараб туманимиздаги барча маҳалларда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши таъкидланди.

Блогер томонидан тайёрланган видео материалда гўёки  -10 даража совуқда аёлларнинг дарёдан ўтаётганлиги айтилган. Ушбу ҳолат юзасидан Оқрабод маҳалласи раиси қуйидаги фикрларни билдириди.

-Ҳолат ўрганилганда аёлларнинг дарёдан ўтиш жойи саҳналаштирилганлиги маълум бўлди, – дейди маҳалла раиси Нурмамат Бердиев. Шунингдек, аҳоли учун йўллар мавжуд бўлиб, дарёдан ўтиш учун зарурат туғилмайди. Видео лавҳада келтирилган йўл 1974 йилда қурилган. Ҳозирда таъмирга муҳтож ҳолатга тушиб қолган. Аҳолига ушбу йўлни таъмирлаш учун Ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда ахборот тарқатувчиларига бу каби нохолис ахборот тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.