Муносабат
Nasafnews.uz телеграм каналида “Эътибордан четда қолган мактаб” сарлавҳаси билан Қамаши туманидаги 38-мактаб биносининг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги танқид остига олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Қурбон Ҳайдаров қуйидагиларни маълум қилади.
-Мактаб биноси дарҳақиқат таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Ушбу ҳолат 2022 йил бошида мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, жорий таъмирлаш учун таклиф ҳам берилган. Унда Манғит қишлоғида жойлашган 38-мактаб биноси, том қисми ва эшик ромларини янгилаш назарда тутилган.
Шундан келиб чиқиб 38-мактаб таъмири Қамаши тумани маҳаллий бюджетидан халқ таълим соҳасига жорий таъмирлаш ишларига 2022 йилда ажратиладиган маблағларнинг манзилий рўйхатига ҳам киритилган. Унга кўра мактаб биноси таъмири учун 608 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган.