Муносабат

Қамаши туманидаги 16-мактабнинг таъмирлаш ишлари учун 2021 йилда 300 миллион сўмлик лойиҳа ишлари амалга оширилган.

Лойиҳага кўра таъмирлаш ишлари “Эргашев Фарҳод Ўралович” ихтисослаштирилган қурилиш хусусий корхонаси томонидан амалга оширилган.

-Лойиҳага кўра 12 очколи ҳожатхона қурилиш, мактаб биносини ҳимоя зонаси учун темир тўсинлар, акфа ромлари ўрнатиш, бетон ва бино ички ва ташқи қисмларини пардозлаш ишларини олиб борганмиз дейди, – корхона раҳбари. Қилинган ишларимиз махсус ишчи гуруҳи томонидан текширилгандан сўнг фойдаланишга топширилган. Видео тасвирда кўрсатилган бино ташқи қисмидаги камчиликларни тўғирлаб беришни ўз вазифамиз деб биламиз. Таъмиорлаш ишларини бир ҳафта муддатда олиб борамиз ва юзага келган камчиларни бартараф қиламиз.