
Муносабат
Ижтимоий тармоқларда «Томидан чакки ўтаётган мактаб» номли мурожаат эълон қилинди
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
9-ихтисослаштирилган мактабнинг биноси йўқлиги сабаб 2018 йилдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлиги балансида бўлган Ўзбекистон маҳалласида жойлашган Қамаши Педагогика коллежи биносида вақтинчалик фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мактабда 774 нафар ўқувчиларга 56 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия беради. 2022 йил 2 ноябрь куни кучли ёмғир ёғиши сабаб бинонинг 3-қаватдаги битта синфхона том қисмидан сув ўтиш ҳолати кузатилди.
Туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими масъуллари таълим даргоҳида бўлиб ҳолатни ўрганди. Ўқувчилар учун коллежнинг бошқа синфхонасида дарсга қатнашиш учун шароит яратиб берилди. Ўрганиш жараёнида бинонинг том қисми бутун бўлиб, сув кетиш тарновларида чиқиндилар тўпланиб қолиши сабабли кучли ёмғир натижасида сув бинонинг том қисмига ўтиб битта синфхонага чакки томган. Туман халқ таълими бўлими эксплуатация ходимлари томонидан тарновдаги сув йўллари чиқиндилардан тозаланиб, ҳолат бартараф этилди.