Муносабат

Қамаши тумани Қоратепа, Азлартепа, Майда, Бердоли маҳалласи билан туман марказигача масофани қисқартириш мақсадида 2017 йилда замонавий кўприк қуриб фойдаланишга топширилган. 2022 йилда ушбу кўприкка боғланган йўллар асфальт қилиниб аҳолига янада қулайлик яратилди.

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туман Чилживут  маҳалласи ҳудудида жойлашган бир томонлама кўприк видеоси муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу кўприк Чилжувут маҳалласини Қамаши туман Шакар қишлоғи билан боғловчи йўл ҳисобланади. Ушбу кўприк маҳаллий аҳоли томонидан доимий равишда таъмирланиб туради.

Аҳолининг асосий қисми Баландчайла маҳалласи ҳудудида жойлашган асосий кўприкдан фойдаланиб келади.