Муносабат

Муносабат

Бердоли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжалиги ер майдонида тут дарахтларининг кесилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ушбу холат юзасидан Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганиш натижаларига кўра 2022 йилнинг 3 февраль куни Қамаши тумани Бердоли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шер Ахрор Камола” фермер хўжалиги майдонида 83 дона кўп йиллик тут дарахтлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси рухсатисиз фермер хўжалигнинг бошқа майдонига кўчирилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб фермер хўжалиги раҳбарига рухсатсиз дарахтларни кўчирганлиги учун белгиланган миқдорда жарима қўлланилди. Дарахтларни ўсиш ҳолатини яхшилаш фермер Шерали Ҳайдаровга юклатилди. Шунингдек, жорий йилнинг май-июнь ойларига қадар дарахтлар тутиб кетмаса, тегишли моддаларга асосан иш очилиши тушунтирилди.

Ер майдонини кенгайтириш ва сув тежалиши учун дарахтларни ариқ бўйига кўчирган эдим, – дейди фермер Ш.Ҳайдаров. Ҳар йили майдон бўлинганлиги учун қўшимча ҳаражат қилишга ва қўшимча сув сарфлашга тўғри келарди. Белгиланган миқдордаги жаримани тўлайман. Жорий йилда фермер хўжалиги майдони атрофига 1000 дона тут кўчатларини қўшимча экишни режа қилганман. Кўчирилган дарахтларни ўсиб кетиши учун бор ҳаракатимини қиламан.