Туман ҳокими, мутасадди ташкилот раҳбарлари жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашмоқда. Ногиронлиги бор фуқароларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ҳомийлик ҳисобидан ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
– “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” нишонланаётгани муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор тумандошларимиз холидан хабар олиб, меҳр-саховат кўрсатаётган ташкилот, корхона раҳбарлари ва ходимларига раҳмат айтмоқчиман, – деди туман ҳокими Ботир Тоғаев. – Бугунги савобли тадбирга ўз хиссасини қўшган ҳар бир инсоннинг эртанги ишида албатта, файзу-барака бўлади.