Қишки таътил ҳамда “Ватанпарварлик” ойлиги давомида ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Ёшлар ўртасида ташкил қилинаётган тадбирларда Қамаши тумани Миллий гвардия 4 алоҳида отряди ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Қамаши тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мактаб ўқувчилари ўртасида бадминтон ва стол тенниси спорт тури бўйича ташкил қилинган спорт мусобақаси ғолиблари Миллий гвардия 4 аҳолида отряди ходимлари томонидан рағбатлантирилди.