Нагаҳонда “Тадбиркорлар гузари” комплекси қурилади

Нагаҳонда “Тадбиркорлар гузари” комплекси қурилади

Бугун Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев “Савсантепа” маҳалласида бўлди ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашувда ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича аҳоли вакилларининг таклифлари ўрганилди.

Фуқароларнинг ишлаб чиқариш, савдо, боғдорчилик, иссиқхона, тикувчилик, асаларичилик, хизмат кўрсатиш йўналишидаги таклифлари тингланди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, оқсоқоллар ва тадбиркорлар таклифлари инобатга олинган ҳолда, Нагаҳон-2 қишлоғида “Тадбиркорлар гузари” комплекси қурилиши режалаштирилди.

Гузар учун жой танланди ва туман бош меъморига бир ҳафта муддатда таклиф лойиҳасини тайёрлаш кўрсатмаси берилди.

Гузарда савдо ва хизмат кўрсатиш дўконлари, овқатланиш ва дам олиш маскани бўлиши кўзда тутилмоқда.