Ойнакўл маҳалласида 150 ўринга мўлжалланган боғча қурилмоқда
Бугун туман ҳокими Ботир Тоғаев ва туман прокурори Бахриддин Баҳодиров янги боғча қурилаётган Ойнакўл маҳалласига борди.
Ҳудуд оқсоқоллари билан мулоқотдан сўнг, қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Туман раҳбарлари ва оқсоқоллар бинога рамзий ғишт қўйишди. Ушбу боғчада оқил фарзандлар тарбияланиши ният қилинди.
Ҳозирда «Қашқадарё гранд бунёдкор қурувчи» масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш лойиҳа қиймати 5 955 874 273 сўмни ташкил қилади. Қурилиш ишлари шу йилнинг декабрь ойида якунланиши режалаштирилган