Ойнакўл маҳалласи ободонлаштирилади

Ойнакўл маҳалласи ободонлаштирилади

Aks-sado телеграм каналида Қамаши тумани “Ойнакўл” МФЙдаги йўлларнинг абгор ҳолатдалиги, ёғингарчилик пайтида ушбу йўлларда пиёдалар ва машиналарнинг ҳаракатланиши қийин бўлаётганлиги тўғрисида лавҳа эълон қилинди.

Қамаши туманидаги 60 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар олиб борилиши натижасида тумандаги 8 та маҳалла оғир тоифадаги маҳалла тоифасига киритилди. Ойнакўл маҳалласи ҳам оғир тоифадаги маҳалла сафига киритилди. Жорий йилда вилоят ва туман масъулллари ушбу маҳаллаларни ободонлаштириш бўйича вазифаларни белгилаб олди. Ҳозирда тумандаги «Истиқбол» маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида видео тасвирда келтирилган Ойнакўл маҳалласида йўлни таъмирлаш ва маҳалладаги тупроқ йўлларни тош йўлга айлантириш, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилади.