
Онлайн аукционда қўйилган мол-мулклар қиймати эълон қилинди
Жорий йилнинг 27 октябрь куни республика бўйлаб онлайн аукционда мулклар савдога қўйилди.
(https://t.me/ygk_uz/3707)Жорий аукционда жами 272 та мулк сотувга чиқарилди.
Бошланғич қиймати 2,6 млрд сўм бўлган жами 146 та мулкнинг охирги нархи 4,9 млрд сўм этиб белгинди ва реализация қилинди.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида жойлашган бошланғич қиймати 204 млн сўм бўлган “Стоматология поликлиникаси” ДУК 631,9 млн сўмга сотилди.
Маълумот ўрнида, вилоят миқёсида 3 та давлат активи сотувга қўйилган.