Оқгузар массивида замонавий янги бозор бунёд бўлмоқда

Оқгузар массивида замонавий янги бозор бунёд бўлмоқда

Кушербаевга мурожаат телеграм канали орқали Қамаши тумани деҳқон бозори кўчирилиши бўйича мурожаат қилинган. Мазкур ҳолатга нисбатан қуйидагиларни маълум қиламиз.

“Қамаши Файз” деҳқон (озиқ-овқат) бозори МЧЖ 1989 йилда ташкил этилган.
Бозор ҳудудининг умумий ер майдони 2.96 гектар, шундан савдо фаолияти (савдо растаси ҳамда савдо ва хизмат кўрсатувчи турғун шоҳобчалар) учун ажратилган ер майдони 1.56 гектар майдонни ташкил этади. Айвонлар сони 3 та, расталар сони 255 та, турғун савдо шаҳобчалар сони 90 та, шундан дўконлар 72 та, умумий овқатланиш шоҳобчалари 7 та, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари 4 та ва бошқа шоҳобчалари сони 7 та.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Қамаши Файз” деҳкон озиқ-овқат бозори МЧЖни ривожлантириш учун 2018 йилда қурилиш ишлари бошланган.
Қурилишнинг умумий лойиҳа қиймати 45,8 млрд сўм ва умумий ер майдони 7,6 гектарни ташкил этади.
Бугунги кунда бозор ҳудудида туман Микрокредит банкнинг 2.7 млрд.сўм кредит маблағи ҳамда тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қўйидаги бино-иншоатлар қурилиб, қурилиш ишлари 90-95 фоизга етказилган
1. Бир қаватли 319 дона савдо дўконлари.
2. Бир қаватли 20 дона гўшт дўконлари.
3. Савдо расталари (1-навес) 378 ўринли.
4. Бир қаватли 1 дона ошхона биноси.
5. Бир қаватли 12 очколи 2 дона ҳожатхона.
6. Савдо расталари (2-навес) 238 ўринли.
7. Маъмурий бино
Бундан ташқари бозор ҳудудига кирмаган, лекин бозорга туташ ҳудудига кирган:
1.Икки қаватли 8 дона супермаркетлар.
2. Бир қаватли 5 дона савдо дўконлари.
3. Омборхона ва музлатгич.
4. Тўрт томонда алоҳида автотураргоҳлар.

Бозор ҳудудидини кўчирилиши юзасидан тегишли ташкилотлар хулосалар берган ҳамда депутатлар қарор қабул қилишган.
Эски бозор ҳудудида фавқулодда вазиятларга, санитария талабларига ҳамда коммуникация йўналишида талабларга жавоб бермаслиги тўғрисида тегишли ташкилотлар хулоса олинган. Аҳоли ва тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида бозор ҳудудини кўчириш тўғрисида 2022 йил 29 август санасида халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида ҳам кўриб чиқилган. Депутатлар мазкур ҳолатни ўргангандан сўнг бир овоздан бозор ҳудудини кўчириш бўйича қарор қабул қилишган.