Раддия

Раддия

You Tube тармоғи орқали Қамаши тумани Чим чорраҳасидаги ошхоналарни юритувчи айрим тадбиркорларнинг мурожаати эълон қилинди. Унда тадбиркорлар фаолият юритаётган ҳудуддан мажбуран кўчирилаётганлиги айтилади.

 

Видео лавҳада туман ҳокимининг ўринбосари Қурбон Ҳайдаров тадбиркорларга тушунтириш берган. Хусусан, тадбиркорларни кўчириш эмас, балки шаҳарсозлик ва санитария қоидаларига амал қилган ҳолда сомса пиширишда фойдаланиладиган тандирларни йўл атрофидан олиш бўйича огоҳлантириш берган.

 

Чанг кўтариладиган ва пиёдалар йўлагига чиқиб кетган ҳолда тандирларни жойлаштирганлиги сабаб тадбиркорлар расмий огоҳлантирилди. Тадбиркорлардан белгиланган қоидаларга амал қилишини сўраб қоламиз.