
Тадбиркор томонидан 50 бош наслли қорамол олиб келинди
Симменталь энг қадимий қорамол турларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб кенг тарқалган ушбу қорамол кўп сут бериши ҳамда яхши вазн олиши билан танилган.

Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ғанишер Караманов “Қамай-Қорасув лалмиси” масъулияти чекланган жамиятида бўлди ва мавжуд имкониятлар билан танишди.
2020 йил 22 декабрь куни ушбу МЧЖга Россия Федерациясидан 50 бош симменталь турли қорамоллар келтирилди.

Тадбиркор Алишер Қаюмов ушбу турдаги қорамолларни кўпайтириш ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режа қилмоқда.
МЧЖда туманимизда чорвачиликни ривожлантириш йўлида қилинаётган ишлар учун фахрий чорвадор Қаюм бобо Исматуллаевнинг дуоси олинди.

