Ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этинг ва маҳаллангиз ободлигига хисса қўшинг

Ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этинг ва маҳаллангиз ободлигига хисса қўшинг

Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати эълон қилинди. Унда маҳалла ички кўчаларининг ёғингарчилик вақтидаги аҳволи маълум қилинган. Шунингдек, хонадонбай юрган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганишни сўраган.

Дўстлик маҳалласидаги Барака кўчанинг ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилди. Кўчада ёғингарчилик вақтида ҳақиқатда сув тўпланиб қолиши кузатилади. Бунга кўчада ариқларнинг йўқлиги сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда Республикамизда ички йўлларни таъмирлаш учун Ташаббусли бюджет жамғармасига маблағ ажратилмоқда. Қамаши туманида 2022 йил 1 февраль  ҳолатига кўра “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 6 миллиард 842 миллион 183 минг сўм жамғарилган. Аҳолига ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этган ҳолда йўлни таъмирлаш учун маблағ ажратилиши тушунтирилди.

Шунингдек, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси томонидан хонадонбай ўрганиш олиб борилмоқда.