
Ташаббусли бюджет жараёнида 5 мартдан 25 мартга қадар тасдиқланган ташаббусларга овоз бериш жараёни давом этмоқда
Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Чашма кўчасини таъмирлаш лозимлигига эътибор қаратилди. Унда шунингдек, «Туман ҳокимининг матбуот анжумани ўтказмаётганлигига сабаб ҳам шумикан?» деган савол қўйилган.
Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, бугунги кунда тумандаги ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик масалаллар учун ташаббусли бюжджет жараёнига 7 078 185 000 сўм жамғарилган. Чашма кўчани асфальт қилиш бўйича ҳам ташаббус қолдирилган бўлиб, овоз йиғиш жараёни давом этмоқда. Ушбу ташаббус овоз бериш якунларига кўра етарли овоз тўплаган ҳолатда асфальтлаш ишлари олиб борилади.
Туман ҳокимининг оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани 2022 йил март ойининг сўнгги 10 кунлигида ўтказилиши режалаштирилган. Аниқ санаси ҳақида туман ҳокимлигининг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида қўшимча маълумот берилади.