Темурбеклар мактаби

Темурбеклар мактаби

Қамаши туманидаги “Темурбеклар” ҳарбий спорт мактаби Педагогика касб-ҳунар коллежи биносида ижара асосида фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда ушбу мактабда 80 нафар ўқувчилар таҳсил олишаяпти.

-Курсантлар дарс жараёнида ҳарбий кўникмалар, саф тайёргарлиги, тарих, чет тили, математика, қўл жанги каби машғулотларда қатнашади, – дейди ўқитувчи Шоҳжаҳон Мелибоев. Ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим мактабидан бўш вақтларини эътиборга олиб дарслар ўтказилади. Бир ойда ҳар бир ўқувчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробарида тўловлар ундирилади.

Темурбеклар мактабига 2 синфдан 7 синфгача ўқувчилар қабул қилинади. 9 синфдан сўнг ўқувчиларга ҳарбий лицейга йўлланма берилади.