
Томчилатиб суғориш — сувни тежайди ва даромадни оширади
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар белгиланган.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари 5 йилгача ер солиғи, сув солиғи ва электр энергия тўловларидан озод қилинади.
Шунингдек, сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидияларнинг миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорининг ўрнатилган технологияларнинг сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентларга кўпайтириш орқали экин тури ва жорий қилинган технология туридан келиб чиқиб 1 гектар майдон учун 500 минг сўмдан энг юқори 11.4 млн. сўмгача ҳисобланади.
Сувни тежайдиган технологиялари жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди.
Бундан ташқари, оддий усулда пахта хом ашёси етиштирилганда мавсум давомида камида 12-15-маротаба культивация қилинса, томчилатиб суғоришда ғўзани культивация қилиш кескин камаяди. Оддий усулда ҳар 5 гектар ерда бир нафар сувчи меҳнат қилса, замонавий инновацион технология орқали ҳар 30 гектар майдонда 1 нафар сувчи ишлайди.
Томчилатиб суғорилганда сув табиий усулдагига нисбатан 40-45 фоиз тежалади. Шунингдек, кимёвий ўғитлар марказлашган холда ғўзанинг бевосита илдизига юборилиши боис ҳосилдорлик ҳам юқори бўлади.
Томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланган фермер ва тадбиркорлар унинг ҳар жиҳатдан фойдали ва самарали эканлигининг гувоҳи бўлишмоқда. Шундай экан, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан замонавий инновацион технологиялар жорий этилса, сув ресурслари ва ҳаражатларни тежаш баробарида кўпроқ даромад олишга замин ҳозирланади.