Усмонов Хуршид Абдукаримович
1. Қуйидагилар туман ҳокимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Туманда вакиллик ва ижроия ҳокимиятининг бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини бажаришда якка бошчилик асосида амалга оширади;
туман ҳокимлиги фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, ҳокимият ишини истиқболли ва жорий режаларга мувофиқ равишда ташкил этади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритишини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади, вакиллик ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
ўз ваколати доирасида туман ҳудудида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади, ижро этувчи ҳокимият органида кадрлар сиёсатини амалга оширади;
вилоят давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда туман ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек вилоят ҳокимлиги ва давлат хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва улар оқибатини тугатиш, иқтисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, туман фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади;
жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва соғлиғини муҳофаза қилишни, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, паспорт-виза режимига риоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштиради;
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича давлат дастурлари тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг ҳолатини таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жиноятчиликни қисқартириш шакллари ва усулларини, шунингдек чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади;
жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
давлат стратегик ва сафарбарлик заҳираларини шакллантиришни, шу жумладан уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик заҳираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;
оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлайди;
демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширишади;
заруратга қараб, бир йилда камида икки марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияга раислик қилади, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади. Кенгаш хужжатларига имзо қўяди ва тасдиқлайди. Иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот беради;
давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни кўриб чиқади ва таклифлар киритади;
Фуқароларни қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини қараб чиқади;
Нурбек Расулов, [12.12.20 12:08]режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклларига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер бошқа табиий ресурсларидан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий, маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, хуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.
2.Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳамкорликда иш олиб боради:
– туман прокуратураси;
– туман ички ишлар бўлими;
– Жиноят ишлари бўйича туман суди;
– Маъмурий ишлар бўйича туман суди;
– туман мудофаа ишлари бўлими;
– туман нотариал идораси
– ўзини ўзи бошқариш органлари
– халқ қабулхонаси
– туман давлат хизматлари агентлиги
3. Қуйидаги комиссиялар ва Кенгашларга раҳбарлик қилади:
– “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”ни амалга ошириш бўйича туман комиссияси;
– туман эпидемияга қарши курашиш фавқулотда комиссияси;
– “Маънавият ва маърифат” туман Кенгаши
– кадрларни ўрганиш, танлаш бўйича туман комиссияси;
– кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича туман мувофиқлаштирувчи Кенгаши ;
– қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;
– ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;
– туман ҳокимлиги хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш туман минтақавий комиссияси;
– туман топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссияси;
– туман ҳокимлиги хузуридаги одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси;
– туман ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги
ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ туман доимий ишловчи комиссияси;
– Қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа комиссиялар
3. Қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги туман ташкилотлари билан жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида мувофиқлаштириш ишларини олиб боради:
туман прокуратураси;
туман ички ишлар бўлими;
Жиноят ишлари бўйича туман суди;
Маъмурий суд;
туман мудофаа ишлари бўлими;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси
Ўзбекистон Республика Бош Вазининг тадбиркорлар мурожаатлари кўриб чиқиш бўйича туман қабулхонаси